Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Баҳром Ҳайдаров: “Мағлубиятга учраш аламли”

30.05.2018

Ўзбекистон кубоги  1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувидан кеийинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ва фарғоналиклар етакчиси Шукурали Пўлатовлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: – Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Кубок баҳси чемпионат ўйинларидан фарқ қилади. Шунинг учун ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун борини бериб ўйнади.

Мағлубиятга учраш аламли. “Қўқон-1912”ни бугунги ғалаба билан табриклайман.

Биз асосан ёшларга таянмоқдамиз. Уларнинг ўйини борган сари очилиб бормоқда. “Нефтчи”нинг олдинги мавқеини тиклаш йўлида ҳаракат қилишда давом этамиз.

“Водий дерби”ларига футболчилар бошқача қарашади. Шунинг учун дербилар мана шундай шиддатли курашлар остида кечади.

Ўз майдонимиздаги ўйинларда негадир ўзимизни кўрсата олмаяпмиз. Сафарда эса яхши ўйин кўрсатяпмиз. Эҳтимол ёш футболчилар босим остида ҳаракат қилаётгандек.

Шукурали Пўлатов: – Ўйинга мураббийларимиз яхши тайёрлашганди. Уларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Бугун биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Вазиятларда фойдалана олмадик. Ўйин чиройли бўлди. “Қўқон-1912”ни ғалаба билан табриклайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО