Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР!
the_title()

01.06.2018

Бугун 1 июнь Халқаро болалар кунидир. Ўтган асрнинг 50-йилларидан бери ҳaр йили ёз ойининг биринчи санаси хaлқaрo бoлaлaрни ҳимoя қилиш куни сифатида ер курраси бўйлаб турли шиoрлaр oстидa кенг нишoнлaб келинади.

Бу байрам она юртимизда ўзига хос тарзда нишонланади. Зеро, ўзбек миллатига хос нодир маънавий қадриятлар сарасидан бўлган болажонлик, оилапарварлик, меҳр-мурувватлик фазилатлари алоҳида ажралиб туради.

Мустақиллик йилларида ёш авлод камолоти, таълим-тарбияси йўлида ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ижроси йўлида қад ростлаётган замонавий, кўркам олий ўқув юртлари, коллеж, лицей, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан олиб борилаётган узлуксиз таълим жараёни ўсиб келаётган ёш авлодни ҳуқуқий саводхон, ҳар тамонлама баркамол, ўз юртига муносиб фарзанд бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда ушбу кунда болалар учун кўплаб тадбирлар, байрам томошалари уюштирилади. Марказий истироҳат боғлари ўзларининг ўйингоҳлари, болаларни ҳурсанд қилиш учун тайёрланган барча имкониятлар билан ўз бағрини очиб кутиб олади.

Барчанинг кўнглида болаларга қарата меҳр-мурувват мужассам деб айтишимиз мумкин.

Умримизнинг баҳор фасли бўлган ёшлик ҳар биримизнинг қалбимизда қувончли кунлари сақланиб қолгандек, бугунги болаларнинг байрам кунлари ҳам қувончларга тўлсин.  Зеро, бола кулса, олам кулади. Олам кулса, у қувончга тўлади, бизларнинг она юртимиз янада гуллаб яшнайди. Болаларнинг беғубор қалблари доимий яйраб-яшнайверсин.

“Қўқон-1912” футбол клуби болажонларни бугунги айём билан табриклайди. Уларнинг бахтли, саодатли ўсишини, соғлом, ҳар томонлама баркамол улғайишини тилайди!

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО