Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Дерби”даги йирик мағлубият
the_title()

10.06.2018

Водий дербилар ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу галги “дерби” ҳам олдингиларидан асло қолишмади. Ҳар икки жамоа ҳам илк дақиқалардан олдинга ташланишди. 4-дақиқада ҳимоячи ва дарвозабонимизнинг хатосидан кейин Илҳом Бойдадаев ҳисобни очди.

19-дақиқада энди Азамат Алланиёзов ўз имкониятдан фойданалиб, ҳисобни 2:0га етказди.

Иккинчи голдан кейин мураббийларимиз жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқовни майдонга  туширишга қарор қилишди. Натижада ўйинимиз бироз жонланди. 32-дақиқада Сулаймоновнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 36-дақиқада яна ўша Сулаймонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар яна бир имкониятга эга бўлишди. Аъзам Алиевнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбасини ҳимоячимиз қайтарди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни наманганликлар шиддатли тарзда бошлашди. Бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасида Ўткир Юсупов бир неча марта жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди.

75-дақиқада ҳимоячи ва дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин Рўзимбой Аҳмедовнинг голи билан якунланди.

77-дақиқада Зохир Пиримов дарвозамизга тўртинчи голни уришга уруниб кўрди, аммо ундан омад юз ўгирди.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз рақиб олдида ҳеч нарса қила олишмади. Натижада водий дербисида йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

 

Рepsi Суперлига

15-тур

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 3:0 (2:0)

Ҳакамлар: А. Асимов, Р. Шояхметов, А. Калинин, Д. Каримов.

Назоратчи – Н. Лутфуллин.

Комиссар – Л. Қўчқоров.

Голлар: Илҳом Бойдадаев – 4, Азамат Алланиёзов – 19, Рўзимбой Аҳмедов – 75.

“Навбаҳор”: 1. Ботирали Эргашев, 6. Остон Ўрунов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 14. Илҳом Бойдадаев (11. Зохир Пиримов-73), 15. Азамат Алланиёзов (12. Ненад Иньац-80), 17. Сардор Сулаймонов (22. Рўзимбой Аҳмедов-63), 19. Мирзоид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 24. Даврон Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 9. Дилшод Жабборов, 20. Шоҳзамон Хайруллаев, 23. Бехруз Саъдиллоев, 33. Тимослав Пайович, 68. Мирзоҳид Маматхонов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов (15. Ойбек Рустамов-61), 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев (10. Жавоҳир Сидиқов-24), 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Носир Отақўзиев-46), 18. Баҳодир Пардаев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 29. Игорь Таран, 38. Достон Мелиқўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО