Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: Мавсумни яхши бошлаган эдик

10.06.2018

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячимиз Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Кийиниш хонасида футболчиларнинг кайфияти йўқ эканлигини сездим. Уларни юпатишга ҳаракат қилдим. Бу йигитлар Қўқон футболи учун кўп меҳнат қилишган. Бу футбол шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради.
Мавсумни яхши бошлаган эдик. Негадир сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаяпти. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.
Давралар оралиғида таркибимизни яхши ўйинчилар билан бойитишни истаймиз. Барчаси молиявий имкониятимизга боғлиқ бўлиб қоляпти. Дастлабки 15 дақиқада футболчилар умуман ишончимни оқлай олишмади. Шунинг учун тезкор футболчи алмаштиришга мажбур бўлдим. Мухлисларимиздан сабр қилишларини сураб қолардим. Уларни ишончини қайтариш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.
Жавоҳир Сидиқов: – “Навбаҳор” ўз майдонида кучли ўйнашини билардик. Гранд жамоалар ҳам Наманганда мағлубиятга учрашди. Шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. “Набаҳор” жамоасини бугунги чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман.
Қолган ўйинларда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан яхши натижа кутишаётганини ҳис этиб турибмиз. Уларни стадионга қайтаришимиз керак. Бугун Наманганга келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО