22.06.2018
Футболчиларимиз 20 июнь куни Тошкентда тўпланиб, ёзги йиғинни бошлаб юборишди. Айни дамда таркибимизда ўзгаришлар йўқ. Легионеримиз кичик таътилни ўз юртларида ўтказиш мақсадида Сербияга жўнаб кетишганди. Марко Милич жамоа сафига келиб қўшилди ва машғулотларда иштирок этмоқда. Бошқа бир легионеримиз Дарко Гожкович эса шу кунларда қайтиб келади.
Ўринбосарларимиз ҳам ёзги йиғинни бошлаб арафасида. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари бугундан машғулотларни бошлашади.