Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклаймиз!
the_title()

27.06.2018

Бугун, «27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» сифатида мамлакатимзда кенг нишонланади. Ҳаётимизнинг бирон соҳасини оммавий ахборот воситалари фаолиятисиз тасаввур этиш қийин. Юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, истиқлол руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб улуши бор.

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришнинг халқаро андозаларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ўнга яқин қонунчилик ҳужжати оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение ва радионинг ўрни беқиёс.

“Қўқон-1912” футбол клуби Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб келаётган фидойи касб эгаларига чуқур ҳурмат билдириб – “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан барча журналистика ва матбаа соҳаси ходимларини бугунги касб байрами билан табриклайди!

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО