29.06.2018
Қўқонлик футбол мухлислари Россияда давом этаётган Жаҳон чемпионатида ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. Кеча Калининград шаҳрида бўлиб ўтган Англия – Бельгия учрашувининг бевосита стадионда бир қатор қўқонлик футбол ихлосмандлари ҳам томоша қилишди.
Маълумки, ЎФА томонидан Суперлиганинг ҳар бир клубига биттадан жаҳон чемпионати чиптаси тақдим қилинган эди.
“Қўқон-1912” футбол клуби ЖЧ чиптасини ўзининг ашаддий мухлиси Обиджон Мирзаевга топширганди. Бу мухлисимиз Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтадиган Англия – Бельгия учрашувини бевосита стадионда томоша қилди.
Умуман олганда, Англия – Бельгия ўйини Қўқонлик мухлисларга аталди, десак бўлаверади.