Жамшид Ҳасанов “Қўқон-1912” билан хайрлашди.
the_title()

02.07.2018

Чемпионатимизда трансфер ойнаси очиқлиги муносабати билан жамоамизда ўзгаришлар давом этмоқда.

Жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасановга бошқа жамоалардан таклифлар бўлганлиги сабабли, Ҳасанов билан ўртадаги шартнома ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Қўқонлик мухлисларимизга ўзининг чексиз ҳурмати ва миннатдорчилигини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.
Ўз ўрнида биз ҳам Жамшид Ҳасановга “Қўқон-1912” футбол клуби учун қилган меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Ҳасановнинг келажакдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.
Жамшид Ҳасановнинг қайси клубга кетганига тез орада аниқлик киритилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО