06.07.2018
Трансфер ойнаси очиқлиги муносабати билан жамоамизда ўзгаришлар давом этмоқда. Мавсум бошида “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилган дарвозабон Музаффар Абдуллаев чемпионатнинг қолган қисмини бошқа клубда, аниқроғи, “Нефтчи”да давом эттирадиган бўлди. Ўртадаги шартнома ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди.
Айтганча, Музаффар Абдуллаев мавсум-2017нинг биринчи қисмини ҳам “Қўқон-1912”да ўтказганди. Ёзги трансфер чоғида эса жамоани тарк этганди.
“Қўқон-1912” жамоаси мурабббийлар штабида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Мавсум арафасида клубимиздаги фаолиятини бошлаган сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам жамоамизни тарк этган.
“Қўқон-1912” футбол клуби Музаффар Абдуллаев ва Дражен Дукичларга жамоамиз равнақи йўлида қилган меҳнатлари учун миннатдорчик билдиради ва уларнинг келажакдаги фаолиятига омад тилаб қолади.