Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Омадсиз кунларимиз ортда қолди, деб ўйлайман”
the_title()

13.07.2018

Pepsi  Суперлига 14-турнинг қолдирилган ўйини доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг  иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва  Бехруз Садиллоевлар қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Ўйин қизиқарли бўлди. Ташаббус тўлиқ жамоамиз томонида бўлди. Ўйин асосан майдоннинг рақибимизга тегишли томонида ўтди. Кўплаб стандарт вазиятларга эга бўлдик. Биз ҳақли равишда ғалабага эришдик. Футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. Улар гол ўтказиб юборгач  ҳам тушкунликка тушиб қолишмади ва охиригача курашиб ғалаба қозонишди. Мухлисларимизга ҳам алоҳида ташаккур билдираман. Улар бизга ишониб стадионга келишди. Биз доим улар учун ўйнаймиз. Тўғри омадсиз ўйинларимиз кўп бўлди. Ўйлайманки, омадсиз кунларимиз ортда қолди, деб ўйлайман.

Бехруз Садиллоев: – Қўқонлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқарли кечди. Ғалабада мухлисларимизнинг ҳиссаси ҳам катта деб ўйлайман. Захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини киритганимдан хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч ғайратимни аямайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО