Шерзод Қосимов Қўқондаги баҳсга тайинланди

17.07.2018

18-19 июль кунлари PEPSI Суперлигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувларни бошқариб борадиган ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар маълум бўлди. Унга кўра, 18 июль куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – АГМК ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

Бундан ташқари, 6 май куни бўлиб ўтган “Пахтақор” –  “Қўқон-1912” учрашувида айнан Шерзод Қосимов ишлаган эди.

Ушбу ҳакам бошарган ҳар икки баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилган.

PEPSI Суперлига

17-тур

18 июль, чоршанба

“Қўқон-1912” — АГМК

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Даврон Акмалов.

Назоратчи: АрслонХотамов.

Комиссар: Бобур Ҳайдаров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО