Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – АГМК: Ўзаро ўйинлар тарихидан

17.07.2018

PEPSI Суперлига 17-турини вакилларимиз Қўқонда АГМК жамоасига қарши майдонга тушишади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида етти марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 9-6  АГМК фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз беш очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 14очко мавжуд.

Металлург

Барча учрашувлар:

18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1

26.08. 2015 – Қўқон -1912 – Олмалиқ – 0:1

30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2

22.11.2016 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 2:1

25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0

25.11.2017 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 1:2

12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0

 

Шерзод Қосимов Қўқондаги баҳсга тайинланди

18-19 июль кунлари PEPSI Суперлигада 17-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувларни бошқариб борадиган ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар маълум бўлди. Унга кўра, 18 июль куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – АГМК ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қизиқ жиҳати шундаки, ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

photo_2018-04-13_06-37-19

Бундан ташқари, 6 май куни бўлиб ўтган “Пахтақор” –  “Қўқон-1912” учрашувида айнан Шерзод Қосимов ишлаган эди.

Ушбу ҳакам бошарган ҳар икки баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилган.

 

PEPSI Суперлига

17-тур

18 июль, чоршанба

“Қўқон-1912” — АГМК

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Даврон Акмалов.

Назоратчи: АрслонХотамов.

Комиссар: Бобур Ҳайдаров.

 

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 18 июль куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосалари майдонга тушишади. Ўйин Учкўприкдаги “Марказий” стадионда соат 17:45да старт олади.

Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО