Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Насаф – Қўқон-1912 превью
the_title()

21.07.2018

Pepsi Суперлига 18-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоасига сафарда мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири – “Насаф”га қарши ўтказади. Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

18-тўқнашув арафасида

Мазкур жамоалар бунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 17 марта туқнаш келишган. 12 та учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Биринчи даврада Қўқонда ўтказилган баҳсда биринчи марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати – 19-35 “Насаф” фойдасига.

Қаршиликлар ўзаро учрашувларда 37 очкони қўлга киритишган. Қўқонликларнинг бу борадаги кўрсаткичи эса 13 тага тенг.

photo_2018-07-21_05-25-17

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

06.08. 2017

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 3:0

15.04. 2016

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 1:0

02.04. 2015

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 3:0

18.06. 2003

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 4:0

24.08. 2002

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 4:1

 

Яна Қодиров

Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган «Насаф» – «Қўқон-1912» учрашувини Зокир Қодиров бошчилигидаги Навоийлик ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

photo_2018-07-21_05-25-08

Қизиқарли томони юқоридаги ҳакамлар гуруҳи суперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Насаф» ўйинини ҳам бошқариб борган эди. Қўқонда бўлиб ўтган ўша ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

 

Бошланиш вақтлари

photo_2018-07-20_12-09-57

“Насаф” – “Қўқон-1912” –  учрашуви 23 июль куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 21:00да бошланади. Ўринбосарлар ўйини эса 22 июль кунига белгиланган.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО