ҚЎШИМЧА ДАҚИҚАЛАРДА ҒАЛАБА БОЙ БЕРИЛДИ
the_title()

22.07.2018

Олдинги иккита учрашувда ғалаба қозонган ўринбосарларимиз секин-аста турнир жадвалидаги ўринларни яхшилаб боришаётганди. Шунинг учун бу баҳсда ҳам вакилларимиз фақатгина уч очко учун майдонга тушишганди.

16-дақиқада дарвозамиз олдида жудаям хавфли вазият юзага келди. Яхшиям сўнгги зарба йўлига ҳимоячимиз тўғаноқ бўлди. Учрашувнинг 23-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишди. Гол муаллифи Муслим Қурбонов бўлди. Қарши ҳужумдан сўнг Муслим Қурбонов дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида бизни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. Темировнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Умуман олганда биринчи тайм давомида мезбонларда, ҳам футболчиларимизда ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Лекин улардан самарали фойдалана олишмади. Натижада шу ҳисобда жамоалар танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз анча фаол бошлашди.  52-дақиқада Муслим Қурбонов деярли майдоннинг бу бошидан нариги томонигача тўп билан етиб борди. Бироқ унинг сўнгги тўп узатиши ноаниқ кўриниш олди.  63-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди. Дарвозабон аранг тўпни ушлаб олди.

75-дақиқада мезбонлар қулай имкониятдан самарали фойдалана олишмади. 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Иқбол Маликжонов ва Мубошир Қосимовларда яхши имконият бўлди. Бироқ ундан вакилларимиз фойдалана олишмади. 82-дақиқада яна бизни дарвоза устуни сақлаб қолди. Умуман олганда, сўнгги дақиқаларда мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишди. Натижада ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди, кейин эса ғалаба тўпини киритишди. Шерзод Темиров ва Маъруф Жумаевлар қаршиликларга ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилишди.

 

Ёшлар лигаси

18-тур

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 2:1 (0:1)

Ҳакамлар: Р. Лутфулин, А. Калинин, Ф. Усмонов, К. Расулов.

Назоратчи: М. Исмоилов.

Голлар: Муслим Қурбонов – 23. – Шерзод Темиров – 90+2, Маъруф Жумаев – 90+3.

“Насаф”: 31. Абдувоҳид Неъматов, 4. Журабек Манонов, 5. Темур Комилжонов, 7. Ойбек Бозоров, 15. Шерзод Насруллаев, 16. Отабек Комилжонов, 17. Муҳриддин Зоиров, 22. Маъруф Жумаев, 28. сардор Садуллаев, 32. Илҳом Алижонов, 45. Шерзод Темиров.

Захира: 65. Машҳур Муҳаммаджонов, 6. Хусайн Норчаев, 10. Худоёрхон Сағдуллоев, 14. Искандар Шодмонов, 18. Алижон Ахматов, 36. Азиз Хафизов, 96. Дадажон Маматқулов.

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 7. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов, 14. Иброҳим Аҳмадалиев, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 97. Дониёр Тўлашев, 98. Савелий Абрамов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Шукур Мўминов, 8. Иқбол Маликжонов, 9. Рамз Исақов, 26. Мубошир Қосимов, 85. Шоҳжаҳон Қосимжонов, 99. Иброҳим Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО