Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ УЧРАШУВ ТАҚДИРИНИ ҲАЛ ЭТДИ
the_title()

23.07.2018

Охирги иккита баҳсда ғалабага эришган вакилларимиз Қарши шаҳрига яхши кайфиятда йўл олишди. Қаршиликларнинг кайфиятини эса яхши деб бўлмасди. “Насаф” сўнгги пайтларда кичик инқирозни бошдан кечирмоқда. Шундай бўлса-да, ўйин ҳар икки жамоа учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Ҳар икки жамоа майдонга фақат ғалабани кузлаб тушиши аниқ эди.

Учрашув кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Дастлаки 15 дақиқада томонлар ҳужумлар ташкил этишди. Лекин ҳақиқий хавфли вазият 17-дақиқада юзага келди. Сайдулло Раҳматов қулай имкониятдан  фойдалана олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Ўткир Юсупов мезбонларни гол уриш имкониятидан маҳрум этди.

Шундан кейин ташаббус вакилларимиз томонига ўтди. Аввалига Жасур Ҳакимов, бироз ўтиб Марко Миличда яхши вазият вужудга келди. Жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди. 54-дақиқада Кенжабоевда яхши имконият бўлганди. Юсупов яна рақибларга ҳисобни очиш имкониятини бермади. 56-дақиқада яна Ўткир Юсупов вазият қаҳрамонига айланди. Бобур Абдуҳолиқов бирга-бир вазиятдан зарба йўллаган эди. Дарвозабонимиз маҳорат кўрсатди.

66-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. “Насаф” ёш ҳужумчиларидан бири – Бобур Абдухолиқов навбатдаги ўринишда ўз мақсадига эришди. Унинг бу сафарги зарбаси голга айланди.

Гол ўтказиб юборгач, мураббийларимиз майдонга иккинчи ҳужумчини туширишди. Фирдавс Асадов майдонга тушиши билан ҳужумларимиз шиддатли кўриниш олди. 79-дақиқада Асадовнинг боши билан берган зарбасини дарвозабон  ушлаб олди.

Орадан уч дақиқа ўтиб, майдон эгалари тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида вакилларимиз катта куч билан тинимсиз ҳужумга ўтишди. Мезбонлар эса тўлиқ ҳимояга ўтиб олди. Лекин бу ҳужумлардан наф чиқара олмадик ва сўнгги йилларда бўлгани каби мағлуб бўлдик. Бунинг устига яна Қаршида гол киритишнинг уддасидан чиқа олмадик.

 

PEPSI Суперлига

18-тур

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Рустам Лутфуллин.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Роман Черников.

Гол: Бобур Абдухолиқов – 66.

“Насаф”: 31. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ғолиб Ғайбуллоев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳиддинов, 15. Дилшод Саитов, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов-58), 20. Ислом Кенжабоев (9. Амир Сафаров-58), 31. Сайдулло Раҳматов, 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 1. Умид Эргашев, 6. Азиз Ғаниев, 17. Дониёр Нарзуллаев, 28. Хуршид Мухторов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев, 38. Акмал Мозговой, 65. Машҳурбек Муҳаммаджонов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов (11. Фирдавс Асадов – 70), 17. Қувондиқ Рўзиев (55. Дарко Гожкович-60), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-44).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 79. Иқбол Маликжонов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО