МУҲИМ ЎЙИНДАГИ ҒАЛАБА
the_title()

29.07.2018

Учрашув муҳим аҳамият касб этгани боис, асосий таркибимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар юз берди. Бу гал илк дақиқалардан майдонда уч нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилдик.
Шунингдек, таркибимизда йўқотиш ҳам бор эди. Муҳаммаданас Ҳасанов жароҳати боис ушбу баҳсни ўтказиб юборди.
Ўйиннинг учта ҳужумчи билан бошлаган футболчиларимиз биринчи ҳужумдаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишлари мумкин эди. Меҳмонларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. Жасур Ҳакимов зарба муаллифи бўлганди.
Умуман олганда жамоалар бутун учрашув давомида ҳужумкор ўйин намойиш этишди.
24-дақиқада жиззахликларда жуда қулай имконият вужудга келди. Дарвидаснинг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 26-дақиқада Ойбек Рустамов катта тезликда кетаётган пайтда меҳмонлар уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди.
31-дақиқада жарима зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди.
37-дақиқада футболчиларимизнинг навбатдаги комбинациясидан кейин Баҳодир Акрамов жарима майдончаси яқинидан кучли зарба йўллади. Тўп су сафар ҳам дарвоза устунига тегди. Ушбу вазиятда меҳмонларга омад кулиб боқди.
Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди. Фақат ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушишган вакилларимиз иккнинчи таймни ҳам ҳужумкор руҳда ўтказишди. 54-дақиқада ҳисоб очилди. Жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самара берди. Қувондиқ Рўзиевнинг рақибни чалғитиб берган зарбаси олдида меҳмонлар посбони ожиз қолди. Гол ўтказиб юборгач, меҳмонлар анча фаоллашишди. 66-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Ўткир Юсупов жамоамиз жонига оро кирди. Дарвозабонимиз меҳмонлар ҳужумчиси Шохруз Норхоновнинг яқин масофадан боши билан берган зарбасини қайтаришга эришди. Қойил, Ўткирбек!
75-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Санжар Рашидовнинг айёрона зарбаси дарвозамиздан ўрин олди.
81-дақиқада рақибларимиз жарима майдончаси ичида Қувондиқ Рўзиевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Мурод Холмуҳаммедов Жиззахдаги учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этганди.
Қолган дақиқаларда меҳмонлар катта куч билан олдинга интилишди. Вакилларимиз эса қарши ҳужумдан самара келтиришга ҳаракат қилишди. Лекин ўйин якунига қадар таблодаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва жамоамиз муҳим учрашувда ўз ҳисобга яна учта очкони ёзиб қўйди.

PEPSI Суперлига
19-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Нуғманов, Фаррух Янсупов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Роман Черников.
Голлар: Қувондиқ Рўзиев – 54, Мурод Холмуҳаммедов – 81. – Санжар Рашидов – 75.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (55. Дарко Гожкович-70), 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (78. Беҳруз Садиллоев – 56), 11. Фирдавс Асадов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (10. Жавоҳир Сидиқов-65).
Захира: 71. Сарвар Каримов, 19. Суҳроб Бердиев, 41. Савелий Абрамов, 78. Беҳруз Садиллоев, 79. Иқбол Маликжонов, 97. Муслим Қурбонов.
“Сўғдиёна”: 88. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳир Шамшиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (77. Изатилла Абдуллаев-67), 89. Ким Донг-Хи (9. Сардор Азимов-58), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов (39. Ойбек Нурматов-71).
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 14. Сирож Мелиев, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 85. Руслан Мелзиддинов, 94. Нуриддин Ҳасанов, 99. Нурилло Тўхтасинов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО