29.07.2018
PEPSI Суперлига 19-тур ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сергей Лушан ва “Сўғдиёна”нинг етакчиларидан бири Санжар Рашидовлар иштирок этишди.
Сергей Лушан: – Ўйин оғир бўлди. Биз мағлубиятга учрадик. Бошқа изоҳ беролмайман.
Санжар Рашидов: – Бугунги ўйин чиройли бўлди. Жамоадошларим бугун яхши натижага эришиш учун ҳаракат қилишди, лекин омадимиз келмади. Учрашув сўнгига қадар вазиятни ўнглаш учун бор кучимизни сарфладик. Мухлислар чиройли ва шиддатли ўйин гувоҳига айланишди.