Нўъмон Ҳасанов: Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди
the_title()

29.07.2018

PEPSI Суперлига 19-тур ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва учрашувнинг энг яхши Қувондиқ Рўзиевлар қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди. Анча асабий ўйин бўлди. Агар бироз эҳтиросларга берилган бўлсак узр сўрайман. Футболчиларимизга катта раҳмат, улар майдонда борларини бериб ўйнашди. Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Биринчи бўлимда омадимиз келмади. Тўп бир неча марта устунга тегди. Кейин жаримадан тўп ўтказиб юбордик. Лекин барибир ўз мақсадимизга эришдик. Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Уларга чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Жавоҳир Сидиқовда кичик жароҳат бор эди. Шунинг учун уни асраш мақсадида захирада қолдиргандим. Аммо уни майдонга туширишга мажбур бўлдик.

Тартиб-интизом бўйича жиддий иш олиб борамиз. Биз бежизга ўтган йили файр-плейни олмагандик. Бу мавсум чемпионат суперлигага айлангач  ўйинлар шиддати ошди ҳамда кўп ўйинлар асабий тарзда ўтмоқда.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО