01.08.2018
Бугун асосан 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетди.
Қувонарлиси ушбу терма жамоа сафидан икки нафар “Қўқон-1912” футболчиси ҳам ўрин олган. Булар дарвозабон Сарвар Каримов ҳамда ҳимоячи Ойбек Рустамовлар.
Вакилларимиз Вьетнам давлатида ўтадиган ҳалкаро мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз ва уларга омад тилаймиз !