04.08.2018
Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни ўтказиш учун Тошкентда йиғинга киришди. Қувонарлиси ушбу терма жамоа таркибига жамоамизнинг етакчи футболчиси Жавоҳир Сидиқов ҳам жалб этилган.
Шунингдек айни кунларда 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этмоқда. Бу жамоа таркибида икки нафар футболчимиз Вьетнамга жўнаб кетган. Булар дарвозабон Сарвар Каримов ҳамда ҳимоячи Ойбек Рустамовлар.
Биз терма жамоаларимиз сафига жалб қилинган футболчиларимизга омад тилаймиз.Улар ҳалқаро майдонларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига ишонамиз !