08.08.2018
Кеча ўз қароргоҳларида йиғилган жамоамиз аъзолари , Pepsi суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Футболчиларимиз “Марказий” стадионда машғулотларни ўтказишди.
Олдинги турларда кетма-кет қозонилган ғалабалардан сўнг , футболчиларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Машғулотлар ҳам шунга яраша кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.
Кечаги машғулотларда Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари таркибига чақирилган Ойбек Рустамов, Жавоҳир Сидиқов ҳамда дарвозабон Сарвар Каримовлар иштирок этишмади. Қолган барча футболчиларимиз бўлажак учрашувга жиддий тайргарлик олиб боришмоқда.
Жамоамизни 12-август куни республикамизнинг гранд жамоаси , Тошкентнинг “Пахакор” клуби билан бўладиган учрашув кутиб турибди. Футболчиларимиз ўз мухлислари кўз ўнгида тўп суришади. Ва албатта мухлисларимиз жамоамиздан ғалаба кутишлари аниқ. Футболчи ва мураббийларимиз бу маъсулиятни ҳис қилган ҳолда , бўлажак учрашувга жиддий тарзда тайёрланишмоқда.
Кечаги машғулотлар сўнггида жамоамиз раҳбарияти ,мураббийлар штаби ва барча футболчилар , шу кунларда туғилган кунларини нишонлаган клуб матбуот хизмати вакиллари Анваржон Охунов ҳамда Акрамжон Мамадалиевларни туғилган кунлари билан табриклашди. Эсдалик учун суратга тушишди.