Шерзод Қосимов яна Қўқонга келади
the_title()

08.08.2018

11-12 август кунлари PEPSI суперлигада 21-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу тур доирасидан ўрин олган ўйинларга ҳакамлар, назоратчилар ҳамда комиссарлар тайинланди.

Унга кўра, 12-август куни Қўқонда бўлиб ўтадиган супер учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

Умуман олганда, Шерзод Қосимов жорий мавсумда жамоамиз иштирокидаги тўртинчи ўйинда фаолият юритади. У бошқарган ўйинларда жамоамиз битта ғалаба, иккита дурангга эришган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Шерзод Қосимов жамоамизнинг АГМКга қарши кечган ҳар икки ўйинида ҳам ишлаган.  “Пахтакор” клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда бу кўрсаткич яна такрорланади.

 

PEPSI Суперлига

21-тур

Қўқон-1912 – Пахтакор

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО