10.08.2018
PEPSI суперлигаси ўзининг қизғин палласига келди. Бу ёғига жамоалар майдонда ҳар бир очко учун аёвсиз кураш олиб боришлари турган гап. Ҳар бир очко муҳим аҳамиятга эга бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси учун ҳам олдиндаги иккита учрашув ҳақиқий финалга тенг десак, муболаға бўлмайди. Чемпионлик йўлида курашни давом эттириш учун футболчиларимиз олдинда турган иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонишлари талаб этилади. Бунинг учун эса мухлисларнинг кўмаги муҳим ўрин тутади.
Маълумки, азалдан Қўқонлик футбол ишқибозлари мамлакатимизда етакчиларидан бўлиб келишган. Мухлисларимиз ўтган йили ПФЛ томонидан энг яхши деб тан олишгани бежиз эмас. Бу йил ҳам ишқибозларимиз футболчиларимизни аъло даражада қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жамоамизнинг энг оғир дамларида ишқибозларнинг далдаси футболчиларимизга руҳий мадад бўлди. Қийин дамларда ҳам сизлар жамоани тинимсиз олқишлаб турдингиз. Натижада муваффақиятсиз ўйинлар ўрнини ғалабали серия эгаллади. Бунинг учун сизлардан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди.
Такрорлашдан чарчамаймиз: “Қўқон-1912” клуби ўз мухлислари билан ҳар доим фахрланиб келган ва доим ҳам шундай бўлиб қолади. “Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.
Яна икки кундан кейин Қўқонда ҳақиқий футбол байрами бўлади, десак адашмаймиз. “Марказий” ўйингоҳда чемпионат пешқадами Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси меҳмон бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоамизнинг кучли олтиликка кириши учун катта имконият яратади.
Шу куни ғалаба қозониб, Қўқон халқига ҳақиқий байрам тақдим этишни мақсад қилган футболчиларимиз учун сиз азиз мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаб туришларингиз катта руҳий мадад бўлиши тайин. Буни сизлар ҳам ҳис этиб тургангизга шубҳа йўқ. Шу куни барча бирлашиб, стадионни тўлдириб, жамоамизни қўллаб-қувватлашига ишончимиз комил.
“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги учрашувларида мухлислар ҳақиқий 12-ўйинчи бўлаётгани ҳақида эшитиб кўпчиликнинг ҳаваси келади.
Қўқонлик футбол мухлислари ҳам улардан қолишмай барчанинг ҳавасини келтиришлари шубҳасиз.
Айтганча, сўнгги уч йилдан бери “Пахтакор” Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти. Бунда мухлисларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини таъкидлаш жоиз. Ўтган йили “Пахтакор” билан бўлган баҳсда “Марказий” стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошганини кўпчилик мароқ билан эслайди. Бўлажак учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланишини истаймиз ва шундай бўлишига ишонамиз.
Қўқонлик футбол мухлислар ҳеч қачон жамоамизни ёлғизлатиб қўйишмаган. Биз сизларга ишонамиз. Шу куни мухлисларга юқори кайфиятда тақдим этиш учун ўйиндан олдин концерт дастури тақдим этилади. Унда таниқли хонанда Рамзбек Абдураҳмонов ўзининг қўшиқлари билан мухлисларга хушкайфият бағишлайди. Ҳам концерт дастури ҳам супер ўйин гувоҳига айланиш имкониятни қўлдан бой бермайсиз, деган умиддамиз.
Такрор айтамиз, бўлажак баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига ҳар доимгидан-да муҳим.
Қўқонлик футбол мухлисларининг бутун мамлакатга ҳақиқий кучларини намоийш этадиган пайт келди. Ишқибозлик қандай бўлишини кўрсатиш фурсати етди. Олға, Қўқон!
Барчангизни стадионда кутиб қоламиз. Учрашув 12 август куни соат 18:30да бошланади.