Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўзаро ўйинлар тарихидан
the_title()

11.08.2018

Эртага  “Қўқон-1912” жамоаси Pepsi суперлигаси 21-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.
Ўзаро ўйинлар
“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 25 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 14 марта ғолиб бўлган, 6 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 68:36. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 48, “Қўқон-1912” 21 очкони  қўлга киритган.
Ўтган йили Қўқонддаги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:

06.05. 2017 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1

05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2

02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Сўнгги учта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

 

Ҳакамлар

12-август куни Қўқонда бўлиб ўтадиган супер учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу рефери мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувини ҳам бошқарган.

Умуман олганда, Шерзод Қосимов жорий мавсумда жамоамиз иштирокидаги тўртинчи ўйинда фаолият юритади. У бошқарган ўйинларда жамоамиз битта ғалаба, иккита дурангга эришган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Шерзод Қосимов жамоамизнинг АГМКга қарши кечган ҳар икки ўйинида ҳам ишлаган.  “Пахтакор” клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда бу кўрсаткич яна такрорланади.

 

PEPSI Суперлига

21-тур

Қўқон-1912 – Пахтакор

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

 

Бошланиш вақтлари

Ушбу учрашув якшанба куни соат 18:30да “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Бугун эса худди шу стадионда ўринбосарлар баҳси ўтказилади. Бугунги беллашув соат 16:45да старт олади. Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО