Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
КИЧИК “ШЕРЛАР” ҒАЛАБА ҚОЗОНИШДИ
the_title()

11.08.2018

Ёшлар лигаси пешқадами билан бўладиган учрашув ўринбосарларимиз учун муҳим аҳамият касб этарди. Ўйинни меҳмонлар фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқаларда “Пахтакор” футболчилари олдинга ташланишди.

14-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Достон Мелиқўзиев жарима майдончасига кириб борди. Бироқ якуний зарбани бера олмади. 16-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Шохрух Маҳмудхожиевнинг зарбасидан кейин дарвозамиз ишғол этилди. Орадан бироз ўтиб, рақибларимиз иккинчи бор дарвозамизга йўл топишлари мумкин эди. Ушбу вазиятда омад биз томонда бўлди. Тўп аввалига дарвоза тўсини кейин устунига тегиб майдонга қайтди.

35-дақиқада ҳимоядаги хато қимматга тушди. “Пахтакор” вакиллари иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар Ҳожимат Эркинов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Танаффусга қадар жамоалар бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Бироқ 52-дақиқада меҳмонлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Шохрух Маҳмудходжиев дубл қайд этди.

Қолган дақиқаларда катта куч билан ҳужумга ташлаган вакилларимиз рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Натижада мусобақа пешқадамидан йирик ҳисобда мағлуб бўлдик.

 

Ёшлар лигаси

21-тур

“Қўқон-1912” –  “Пахтакор” – 0:3 (0:2)

Ҳакамлар:  Ж. Мухторов, Ш. Аъзамов, Д. Мирзараимов, С. Раҳмонов.

Назоратчи: С. Эрматов.

Голлар: Шохрух Маҳмудходжиев – 16, 52, Ҳожимат Эркинов – 35.

“Қўқон-1912”: 16. Мирзоҳид Жалилов, 5. Жасур Ёқубов, 7. Иброҳим Ғофуров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов,27. Достон Мелиқўзиев, 70. Сардор Исақов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Дониёр Тўлашев.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Шукур Мўминов, 9. Рамз Исақов, 26. Исмоил Толипов, 55. Мўмин Содиқжонов, 85. Шоҳжаҳон Қосимжонов, 99. Иброҳим Усмонов.

“Пахтакор”: 50. Умид Ҳамроев, 3. Иброҳимхалил Йўлдошев, 5. Ҳожимат Эркинов, 6. Алишер Салимов, 9. Шохрух Маҳмудходжиев, 10. Асабдек Собиржонов, 14. Собит Синдаров, 15. Бобур Асқаров, 17. Достон Ибрагимов, 29. Жаҳонгир Аҳмадов, 34. Шохрух Абдураҳмонов.

Захира: 44. Азиз Исақов, 4. Тўлқин Эргашев, 7. Диан Талхатов, 8. Хумоюнмирзо Иминов, 21. Иброҳим Ғанихонов, 28. Георгий Аҳмедов, 31. Диёр Рамазонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО