“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью
the_title()

16.08.2018

Pepsi суперлиганинг 22-туридан ўрин олган вилоят дербисида “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” клублари Фарғонада тўқнаш келишади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

26-учрашув арафасида

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 25 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 68:32. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 57 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 15 очкони қўлга киритган.

 

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

31.03.2017 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  1:2

10.06.2016 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  2:1

30.10.2015 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  0:1

08.09.2003 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:2

29.06.2002 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:3

photo_2018-05-31_13-25-19

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувининг иккитасида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

DSC_8761 копия

Собиқ футболчилар

Ушбу баҳсда ҳар икки жамоа сафида ҳам собиқ клубига қарши майдонга тушидиган футболчилар бор. Хусусан, дарвозабонимиз Ўткир Юсупов олдинги йилларда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган.

Фарғоналиклар сафида эса бир қатор “Қўқон-1912”нинг собиқ ўйинчилари ҳаракат қилади. Булар – Жалил Кимсанов, Аваз Маматхўжаев, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Достон Турсунов ва Андрей Сидоровлардир.

photo_2018-08-16_04-58-28

Бошланиш вақтлари

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 17 август куни  “Истиқлол” стадионида соат 20:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 17:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО