Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ғиёс Комилов : Фарғонада боримизни берамиз
the_title()

16.08.2018

Pepsi суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоалари ўйинидан олдин “Қўқон-1912” жамоасининг марказий ҳимоячиси Ғиёс Комилов ўз фикрларини баён қилди.

– Чемпионатимиз суперлигага айланиб , унда 12 та жамоанинг иштирок этиши кучли рақобатни юзага келтирди. Ҳеч бир жамоа биронта очкони осонликча қўлга киритгани йўқ. Мавсум сўнгига қадар интрига давом этишига шубҳа қолмади.
Ўйинларнинг телевидения орқали тўғридан тўғри намойиш қилиниши ҳамда мухлисларга қулай бўлган вақтларга қўйилиши , бу ишлар жуда катта янгилик ва олдинга силжиш бўлди.
Чемпионат форматининг ўзгариши яъни жамоаларнинг иккита олтиликка бўлиниши эса мавсум сўнггига қадар осон ўйинлар бўлмаслигини таъминлайди.
Бизни олдинда “Нефтчи”га қарши жудаям муҳим ўйин кутиб турибди. Фарғонада бўладиган “дерби”лар доим муросасиз ўтган. Эндигиси эса янада шиддатли “жанг”га айланишига шубҳа йўқ. Биз Фарғонада боримизни берамиз. Кучли олтиликка киришимизга ишонаман. Имконият бор экан охригача курашамиз. Ўйлайманки Олмалиқда ҳам шиддатли ўйин бўлади. “АГМК” кетма-кет ғалабали сериясини давом эттира олса керак, чунки улар учун ҳам “Металлург”дан олинадиган очколар олтинга тенг бўлиши шубҳасиз

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО