17.08.2018
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи футболчиларимиздан бири Суҳроб Бердиевлар иштирок этишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Ўйин ҳақиқий дербига хос “жанг” бўлди. Бугун хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Дарвозабонимизнинг хатоси етмаганидек, пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Қизил карточка ҳам режамизни бузиб юборди. “Дерби”да бир киши кам бўлиб ҳаракат қилиш мушкул иш. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги уч очко олтинга тенг бўлади.
Олмалиқдаги ўйин натижаси билан умуман қизиққаним йўқ. Фақат ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйладим.
Суҳроб Бердиев: – Ўйин шиддатли кечди. “Дерби”лар одатда шундай ўтади. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бугун бажаришда оқсадик. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Қолаверса яратилган вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик.
Шунча йўл юриб бизни қўллаш учун келган мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги учрашувларда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.