Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Pepsi суперлига биринчи босқич якунлари: Натижалар ҳақида
the_title()

23.08.2018

Pepsi суперлигада биринчи босқич ўйинлари якунига етди. Маълум муддатдаги танаффусдан кейин жамоалар иккинчи босқич баҳсларига киришишади. Айтиш жоизки, биринчи босқичдаги учрашувлар кескин ва шиддатли курашлар остида ўтиб мухлисларда яхши таассурот қолдирди.

Бугундан эътиборан биринчи босқич якунларига бағишланган маълумотларни тақдим этиб борамиз. Бугун учрашувларда қайд этилган ҳисоблар ҳақида сўз юритамиз.

DSC_2286 копия

Энг кўп қайд этилган ҳисоб

Биринчи босқич давомида жамоамиз иштрокидаги ўйинларда етти марта 1:0 ҳисоби қайд этилди. Ўз майдонимиздаги учта баҳс 1:0 ҳисобида якун топган. Уларнинг иккитасида ғалаба қозонган бўлсак, битта ўйинда мағлубиятга учраганмиз. Сафардаги тўртта ўйинда шу ҳисобда рақибга имкониятни бой берганмиз.

photo_2018-08-13_10-36-55

Икки хил ҳисобдаги дуранглар

Биринчи босқичда жамоамиз етти беллашувда дуранг ўйнади. Уларнинг бештасида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккита учрашув 0:0 ҳисобида ниҳоясига етган. Ўз майдонимизда уч марта рақиблар билан муроса йўлини танлаганмиз. Шунингдек, сафарда ҳам тўрт марта рақиблар билан кучлар тенг келган.

photo_2018-08-03_14-59-39

Барчаси ўз майдонимизда

22 та учрашувнинг тўрттасида футболчиларимиз 2:1 ҳисобини қайд этишган. Шу ҳисобда поёнига етган учрашувларнинг барчаси иккинчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларга тўғри келади. Икки марта шу ҳисобда ғалаба қозонганмиз, икки марта эса мағлубиятга учраганмиз.

 

Биринчи босқичда қайд этилган натижалар:

1-тур

“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 1:0

2-тур

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 0:2

3-тур

“Металлург” – “Қўқон-1912” – 1:0

4-тур

“Қўқон-1912” –  “Навбаҳор” –  1:0

5-тур

“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 1:1

6-тур

АГМК – “Қўқон-1912” – 0:0

7-тур

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 0:0

8-тур

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 1:1

9-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 1:0

10-тур

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 1:1

11-тур

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:1

12-тур

“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:2

13-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:1

14-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:1

15-тур

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 3:0

16-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:2

17-тур

“Қўқон-1912” – АГМК – 3:0

18-тур

“Насаф” – “Қўқон-1912” – 1:0

19-тур

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 2:1

20-тур

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 1:3

21-тур

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1

22-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912”  – 1:0

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО