27.08.2018
Қўқонлик мухлислар республикамизда энг олдинги ўринлардалар. Бежизга мухлисларимиз ўтган мавсумнинг “энг яхши мухлислар клуби” совринини қўлга киритишмаган.
Айни кунларда Индонезия давлатида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ҳам, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари У Аҳмаджоновнинг ташаббуслари билан бир неча нафар фаол мухлислар спортчиларимизни қўллаб туришибди.
Қўқондан борган мухлисларимиз ҳам нафақат футбол, балки бошқа спорт турларида иштирок этаётган спортчиларимизни ҳам жуда чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб туришибди. Бунинг натижасида Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар жамғармаси ҳам кун сайин бойиб бормоқда.