27.08.2018
“Қўқон-1912” жамоаси ўзининг Тошкентдаги машғулотларини давом эттирмоқда.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Ёш иқтидорли футболчимиз Ойбек Рустамов машғулотларни тарк этди. Ойбек кечадан бошлаб Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинига бориб қўшилди. Шундай қилиб турли ёшдаги терма жамоаларимизда шуғулланаётган футболчиларимиз сони уч нафарга етди.
Таркибдаги қолган барча футболчилар соғ ва саломат машғулотларда иштирок этишмоқда.
Жамоамиз 28 август куни битта назорат учрашуви ўтказади. Рақиб жамоа номи эса бугун аниқ бўлади.
Қуйида машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.