Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Пепси Суперлига: Иккинчи босқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
the_title()

29.08.2018

Кеча Тошкентдаги «Миллий» стадионда Пепси Суперлиганинг 2-босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда жамоамиз вакиллари Шуҳрат Раҳмонқулов ҳамда Ўткирбек Юсуповлар ҳам иштирок этишди.

photo_2018-08-29_05-50-32

Қуръа ташлаш жараёнидан олдин ҳар бир клуб мураббийлари биринчи босқич якунлари ҳақида фикрларни билдириб ўтишди. Улар қаторида  Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам “Спорт ТВ” ходимларига қисқача интервью берди.

– Биринчи босқичда бизга бироз омад етишмади, натижада кучли олтиликка кира олмадик. Таркибимизда бир қатор ёш, иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Жавоҳир Сидиқов, Муҳаммаданас Ҳасанов каби футболчилар , кейинги босқичда ҳам ўзларини кўрсатишади.

photo_2018-08-29_05-53-04

Жамоамиз 2-босқичга яхши тайёргарлик олиб бормоқда. Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш, – деди Ш. Раҳмонқулов.

Маросим аввалида ПФЛ бош директори Омон Ғофуров барчани иккинчи босқич бошланаётгани билан қутлади:

– Бу йил футболимизда кўплаб ўзгаришлар, ислоҳотлар қилинмоқда. Чемпионатимиз анча қизиқарли тарзда кечмоқда. Жамоалар бизга шиддатли ўйинлар тақдим этишмоқда. Умид қиламиз, иккинчи босқич янада қизиқарли тарзда кечади.

photo_2018-08-29_05-57-28

Қуръа натижасига кўра, жамоамиз иккинчи босқич ўйинларини ўз майдонида “Насаф” клубига қарши ўтказади.

Маросимда шунингдек, ўринбосарлар масаласига ҳам ойлинлик киритилди. Суперлига жамоалари каби ўринбосарлар ҳам икки гуруҳга бўлинишди. Лекин ёшлар лигасида “олтин очко” қоидаси амал қилмайдиган бўлди. Ёшлар лигасида жамоалар кейинги босқичда 22-тур мобайнида тўплаган очколари билан ўтишади.

photo_2018-08-29_05-56-34

Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ҳам иштирок этди.

photo_2018-08-29_06-07-41

Қуръа натижалари билан танишинг:

Суперлига.

Иккинчи босқич.

Иккинчи олтилик

 

23-тур

АГМК – “Нефтчи”

“Сўғдиёна” – “Қизилқум”

“Қўқон-1912” – “Насаф”

 

24-тур

АГМК – “Сўғдиёна”

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”

“Нефтчи” – “Насаф”

 

25-тур

“Қўқон-1912” – АГМК

“Сўғдиёна” – “Нефтчи”

“Насаф” – “Қизилқум”

 

26-тур

АГМК – “Насаф”

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”

“Нефтчи” – “Қизилқум”

 

27-тур

“Насаф” – “Сўғдиёна”

“Қизилқум” – АГМК

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”

 

28-тур

“Нефтчи” – АГМК

“Қизилқум” – “Сўғдиёна”

“Насаф” – “Қўқон-1912”

 

29-тур

“Сўғдиёна” – АГМК

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”

“Насаф” – “Нефтчи”

 

30-тур

АГМК – “Қўқон-1912”

“Нефтчи” – “Сўғдиёна”

“Қизилқум” – “Насаф”

 

31-тур

“Насаф” – АГМК

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”

“Қизилқум” – “Нефтчи”

 

32-тур

“Сўғдиёна” – “Насаф”

АГМК – “Қизилқум”

“Нефтчи” – “Қўқон-1912”

 

Суперлига.

Иккинчи босқич.

Юқори олтилик

 

23-тур

“Навбаҳор” – “Пахтакор”

“Металлург” – “Локомотив”

“Бунёдкор” – “Бухоро”

 

24-тур

“Навбаҳор” – “Металлург”

“Локомотив” – “Бунёдкор”

“Пахтакор” – “Бухоро”

 

25-тур

“Бунёдкор” – “Навбаҳор”

“Металлург” – “Пахтакор”

“Бухоро” – “Локомотив”

 

26-тур

“Навбаҳор” – “Бухоро”

“Металлург” – “Бунёдкор”

“Пахтакор” – “Локомотив”

 

27-тур

“Бухоро” – “Металлург”

“Локомотив” – “Навбаҳор”

“Бунёдкор” – “Пахтакор”

 

 

28-тур

“Пахтакор” – “Навбаҳор”

“Локомотив” – “Металлург”

“Бухоро” – “Бунёдкор”

 

29-тур

“Металлург” – “Навбаҳор”

“Бунёдкор” – “Локомотив”

“Бухоро” – “Пахтакор”

 

30-тур

“Навбаҳор” – “Бунёдкор”

“Пахтакор” – “Металлург”

“Локомотив” – “Бухоро”

 

31-тур

“Бухоро” – “Навбаҳор”

“Бунёдкор” – “Металлург”

“Локомотив” – “Пахтакор”

 

32-тур

“Металлург” – “Бухоро”

“Навбаҳор” – “Локомотив”

“Пахтакор” – “Бунёдкор”

 

Учрашувлар бўлиб ўтадиган саналар 1-2 кун мобайнида ПФЛ томонидан эълон қилинади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО