Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” навбатдаги йиғинга киришди
the_title()

07.09.2018

Pepsi суперлиганинг навбатдаги босқичига барча жамоалар қатори “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар.

Жамоа аъзолари кеча Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида йиғилиб, айни дақиқаларда “Марказий” стадионида машғулотларга киришишган.
Машғулотларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Ўзбекистон U-21 жамоаси билан Хитойдаги турнирда иштирок этаётган Ойбек Рустамовлар иштирок этишмаяпти. Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этган Жавоҳир Сидиқов эса жамоамиз машғулотларига қўшилган.
Қўқондаги йиғин суперлиганинг 23-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўйингача давом этади. Йиғин давомида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан синов-назорат учрашувини ўтказиш ҳам мураббийларимизнинг режаларига киритилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО