Рўзиқул Бердиев: “Қўқон-1912” билан ҳар доим қизиқарли ўйин бўлади”

13.09.2018

PEPSI Суперлига 23-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва “Насаф” жамоаси етакчиларидан бири Бобур Абдухолиқовлар иштирок этишди.
Рўзиқул Бердиев: – Бугунги ўйин очиқ бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Бугун кўпроқ қарши ҳужумда ўйнаш эди. Пенальти бўлган пайтда ҳам қарши ҳужум меваси эди. Шароф Муҳиддинов вазиятдан фойдаланганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Бобур Давлатов пенальтини аниқ амалга ошира олмаган бўлса-да, бугун яхши ўйнади. Лекин унинг салоҳияти юқори. Ўйиндан олдинги машғулотларда Бобур Давлатов пенальтиларни яхши тепгани боис бугун унга ишонч билдиргандим. Лекин бу сафар унинг омади келмади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамиша очиқ ўйин бўлади. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади.
Бобур Абдухолиқов: – Бугунги ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Ўйин чиройли бўлди. Қаршидан келиб бизни қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО