ЯРИМ ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИК

18.09.2018

Янги форматда ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги баҳсларига бўлган қизиқиш жуда юқори бўлмоқда. Хусусан, бугунги ўйинга бўлган эътибор ҳам юқори эди. Буни яхши англаб етган футболчиларимиз учрашувни шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 2-дақиқада ҳисобни очишимиз мумкин эди. Жасур Ҳакимов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 7-дақиқада Яна бир ҳужумимиз хавфли кўриниш олди. Холмуҳаммедов-Рўзиев-Ҳакимов комбинациясидан сўнг, Жасурнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 17-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишди. Бурчак тўпидан кейин рақиб жарима майдончаси ичида пала-партишлик вужудга келди. Ундан фойдаланган Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди. 41-дақиқада ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади. Тўп рақиб дарвозасининг ташқи томонига тегди.
Биринчи бўлим шу тариқа якунига етди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Ана шундай ҳужумларининг бирида рақиб дарвозабонига омад кулиб боқди. 51-дақиқада Жавоҳир Сидиқовнинг заргарона тўп узатишидан кейин Жасур Ҳакимов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ тўпни ўзида кўпроқ сақлаб қолгани боис имкониятни йўққа чиқарди.
64-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Бўлим ўрталарига келиб, меҳмонларда голга торадиган бир қатор вазиятлар бўлди.
79-дақиқа ўтиб бораётган паллада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинацияни Суҳроб Бердиев гол билан якунлади. Унинг айёрона тарзда берган зарбаси олдида рақиб посбони ожиз қолди.
Таймнинг қолган дақиқаларида томонлар шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик оқибатида таблодаги ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгаришсиз қолди.
Шу тариқа, футболчиларимиз Ўзбекистон Кубоги ярим финалга йўлланма олишди.
Айтганча, ушбу жамоалар 22 сентябрь куни Суперлига доирасида Навоийда баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Олим Толибжонов, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев
Голлар: Суҳроб Бердиев – 17, 79.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов (78. Бехруз Саъдиллоев – 88), 15. Ойбек Рустамов (55. Дарко Гожкович – 85), 17. Қувондиқ Рўзиев (38. Достон Мелиқўзиев – 85), 19. Суҳроб Бердиев (11. Фирдавс Асадов – 82), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 64).
Захира: 71. Сарвар Каримов, 79. Иқбол Маликжонов.
“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 5. Георги Квесиашвили, 10. Алишер Саноев (23. Шерали Жўраев – 56), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян (8. Акмал Рустамов – 31), 21. Муҳсин Убайдуллаев (18. Самандар Шодмонов – 87), 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 50. Элдор Бойматов, 84. Неманья Йованович (9. Хумоюн Абдуолимов – 59), 91. Салим Мустафоев (11. Дониёр Усмонов – 81).
Захира: 77. Евгений Черемисин, 88. Иван Нагаев, 98. Бекзод Ғанижонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО