18.09.2018
Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамид Актамов иштирок этди.
– Бугун биз учун қийин ўйин бўлишини билгандик. Сабаби суперлиганинг 23-турида биз Жиззахда оғир ўйин ўтказдик. Бугунги учрашувга асосий таркибимиз футболчилари тикланиб улгуришмади. Жамоамизнинг етакчи ўйинчилари Иван Нагаев ва Эркин Бойдуллаевларнинг йўқлиги ҳам билинди.
“Қўқон-1912” ўз майдонида тажовузкор ўйин кўрсатади. Қўқонликларга ярим финалда омад тилайман.