21.09.2018
Сўнгги турларда рақибларни мағлубиятга учратиб, турнир жадвалидаги ҳолатларини бирмунча яхшилаб олган ўринбосарларимиз ғалабали одимни давом эттириш мақсадида ўйиннинг илк дакиқаларидан ҳужумга зўр беришди. Ўз навбатида мезбонлар ҳам дастлабки дақиқалардан дарвозабомиз олдида хавфли вазиятларни вужудга келтиришди.
10-дақиқада вакилларимиз тезкор қарши ҳужум уюштиришга уринишди. Аммо Беҳруз Саъдиллоев рақиб ҳимоячисига нисбатан қўполлик ишлатди. Орадан бир дақиқа Аббос Абдукаримов дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Сўнгги сонияларда Сарвар Каримов хавфни бартараф этди.
27-дақиқада Дилшод Баратов ҳисобни очиш учун жуда қулай вазиятга эга бўлди. Ўткир бурчак остида турган бўлишига қарамай узоқ бурчакка зарба берди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
Икки дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Орзу Раззоқовнинг кучли ва аниқ зарбаси дарвозабонимиз қайтара олмади.
32-дақиқада Аббос Абдукаримовнинг узоқ бурчаккка йўллаган кучли зарбасини посбонимиз қайтара олмади.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида навоийликлар учинчи тўпни киритишди. Бу сафар Бекзод Ғанижонов ўз ҳисобга гол ёзиб қўйди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. Худди биринчи таймда каби ҳужумларимиз хавфли кўриниш олди. 62-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Достон Мелиқўзиевнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
70-дақиқада жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни содир этдик. Саъдиллоевнинг зарбасини рақиб дарвозабони аранг қайтарди. 74-дақиқада мезбонлар яна дарвозамизни ишғол этишди. Дониёр Усмоновнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берган тўпини Бекзод Ғанижонов яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозага йўллади. 80-дақиқада Дониёр Усмонов дарвозабонимиз билан деярли бирга бир вазиятга чиққан эди. Каримов маҳорат кўрсатди.
87-дақиқада Дониёр Усмонов рақибга қўполлик ишлатди деб топган бош ҳакам уни майдондан четлатди. Шунингдек, ҳимоячимиз Дониёр Тўлашев ҳам ҳакам томонидан қизил карточка билан “сийланди”.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Муҳаммад Одилов жамоадоши бошлаган ҳужумни гол билан якунлади ва ҳисобни 5:0га етказди. Шу тариқа, ўринбосарларимиз йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди.
Ёшлар лигаси
24-тур
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 5:0 (3:0)
Ҳакамлар: Тўлабек Суюнов, Ғанишер Самандаров, Акмалжон Давранов, Жасур Рустамов.
Назоратчи: Арслон Ҳатамов.
Голлар: Орзу Раззоқов (29), Аббос Абдукаримов (32), Бекзод Ғанижонов (45, 74), Муҳаммад Одилов (90+3).
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин (с), 6. Суҳроб Ярашев, 7. Сардор Жаҳонов, 8. Аббос Абдукаримов, 14. Рамис Бегишев, 17. Орзу Раззоқов, 18. Бекзод Ғанижонов, 20. Феруз Норов, 27. Миржалол Қосимов, 32. Аҳлиддин Файзиев, 96. Фаррух Жўраев.
Захира: 12. Элбек Раҳимқулов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 23. Шаҳбоз Қувондиқов, 38. Жамшид Муродуллаев, 86. Дониёр Усмонов, 89. Муҳаммад Одилов, 99. Илҳомжон Кенжаев.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 8. Иброҳимжон Ғофуров (с), 10. Иброҳимжон Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшоджон Баратов, 18. Достонбек Мелиқўзиев, 25. Беҳруз Саъдиллоев, 26. Исломжон Толипов, 70. Сардорбек Исоқов, 97. Дониёржон Тўлашев, 98 .Савелий Абрамов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Шукуржон Мўминов, 9. Рамзбек Исоқов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов, 23. Мўминжон Содиқжонов, 85. Иброҳимжон Усмонов.