22.09.2018
Pepsi Суперлига 24- тур доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Ўйин шиддатли курашлар остида ўтди. Бугун аламли мағлубиятга учрадик. Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол ўз таъсири ўтказди. “Қизилқум” таркибида тажрибали ўйинчилар кўплиги ҳам уларга қўл келди.
Тўғри бизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Агар мезбонлар бундай вазиятлар бўлганидан улар бундан фойдланишлари мумкин эди. Қолаверса, захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишмади.
“Қизилқум” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан.