24.09.2018
“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Пахтакор”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади.
Ярим финал учрашувига қадар қолган вақт қисқа бўлганлиги сабабли жамоа футболчиларига дам олиш учун имконият берилмади. Навоий сафаридан қайтиб келган футболчиларимиз бугун Қўқонда ярим финалга тайёргарликни бошлашди.
Ўзбекистон кубоги жамоамиз учун ОЧЛга чиқиш йўлидаги сўнгги имкониятдир. “Пахтакор”га қарши Қўқонда бўладиган ярим финал ўйини биз учун финал олдидан финал бўлиши аниқ.
“Қўқон-1912” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг ярим финал учрашуви, 27 сентябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионида , соат 18-30 да старт олади.