Ўзбекистон кубоги: Ярим финал олдидан

26.09.2018

Эртага Қўқонда ҳақиқий футбол байрами ҳукмронлик қилади, десак муболаға бўлмайди. Ўзбек футболи ватани яна бир тарихий воқеага гувоҳ бўлиши мумкин. “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақидаги айрим маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Кубокдаги баҳслар

Кубок баҳслари доирасида ушбу жамоалар икки марта тўқнаш келишган. Аниқроғи, 2014 йилги Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида “Қўқон-1912” жамоаси “Пахтакор”га қарши майдонга тушган. Ўшанда қўқонликлар биринчи лига (ҳозирги Про-лига)да иштирок этишларига қарамай, номдор рақибга етарлича қаршилик кўрсатишган. Қўқонда бўлиб ўтган биринчи учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилгани фикримизга исбот бўла олади. Тошкентдаги ўйинда эса мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

photo_2018-08-13_10-33-43

 Қўқондаги ўйинлар

Ушбу жамоалар чемпионат ва кубок баҳсларини ҳисоблаганда Қўқонда ўзаро 14 та учрашув ўтказишган. Ўйинларнинг 4 та вакилларимиз ғалаба қозонишган.  “Пахтакор” эса Қўқонда 3 марта зафар қучган. Етти баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Яна бир қизиқ маълумот, ушбу жамоаларнинг “Марказий” стадиондаги сўнгги бешта учрашувида кучлар тенг келган.

Факт: 2003 йилдан бери “Пахтакор” Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти.

photo_2018-08-13_10-32-54

“Марказий”даги сўнгги учрашув

Юқорида айтиб ўтганимиздек, сўнгги йилларда ушбу жамоаларнинг Қўқонда бўлиб ўтаётган ўйинларида дуранг натижа қайд этилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Pepsi суперлига 21-тури доирасида бўлиб ўтганди. 12 август куни ўтказилган баҳс 1:1 ҳисобида интиҳо топган. Аввалига Марко Милич кутилмаганда ўз дарвозамизни ишғол этиб қўйганди. Кейин эса захирадан майдонга тушган Носир Отақўзиев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни тенглаштирган.
Pepsi суперлига
21-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
Голлар: Носир Отақўзиев – 75. – Марко Милич – 52 (автогол).
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 11. Фирдавс Асадов (4. Баҳодир Акрамов – 88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (9. Носир Отақўзиев – 69), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-57), 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 97. Муслим Қурбонов.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 4. Шерзод Аъзамов, 7. Азим Аҳмедов (10. Жамшид Искандеров – 59), 8. Дилшод Раҳматуллаев, 11. Исмаэль Гонсалвеш (18. Баҳром Абдураҳимов – 82), 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев, 55. Марко Симич, 69. Драган Черан, 77. Тиаго Безерра (21. Камолиддин Тожиев – 70), 88. Игорь Сергеев.
Захира: 12. Александр Лобанов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 15. Егор Кримец, 27. Достон Ибрагимов, 40. Алишер Салимов.

photo_2018-08-13_10-37-07

Бошланиш вақтлари

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви 27 сентябрь куни “Марказий” стадионда соат 18:30да бошланади. Барча мухлисларимизни финалдан олдинги финал дея таърифланаётган тарихий ўйинлардан бирига таклиф этиб қоламиз.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО