27.09.2018
Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ва “Шерлар” етакчиси Тиаго Безерралар иштирок этишди.
Шота Арвеладзе: – Ҳаммамиз билардик бугунги ўйин оғир бўлишини. Ярим финалнинг битта ўйиндан иборат эканлиги ҳам учрашув шиддатли ўтишидан далолат берарди.
“Қўқон-1912” жамоаси билан ҳар доим мураккаб ўйин бўлган. Гоҳ сафарда бўлсин, гоҳ ўз майдонимизда бўлсин,
“Пахтакор” мухлисларини ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар бугун бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди.
Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Финал битта ўйиндан иборат ва биз биринчи бўлиб ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олдик.
Тиаго Безерра: – Биринчи навбатда мухлисларимизга миннатдорчилик билдириман. Қўқонда доимо оғир бўлган. Айниқса, ҳисоб тенглашгач, бироз қийин бўлди. Лекин шундай бўлса-да, финалга лойиқ эканлигимизни исботладик. Яна бир бор мухлисларимизни табриклайман.