29.09.2018
Кеча Олимжон Юлдашев бошчилигидаги “Қўқон-1912” футзал жамоаси чемпионатнинг навбатдаги турини ўтказишди. Қўқон шаҳрида жойлашган 2-БЎСМ залида бўлиб ўтган учрашувда футзалчиларимиз “Металлург” клубига қарши майдонга тушишди.
Ўйин шиддатли ва голларга бой тарзда ўтиб, вакилларимизнинг 8:6 ҳисобидаги ғалабаси билан интиҳо топди. Жамоамиз аъзоси М. Рахмонбердиев ушбу баҳсда рақиб дарвозасига бешта тўп киритди.
Бугун бу жамоаларнинг такрорий ўйини бўлиб ўтади. Учрашув соат 11:00да бошланади!
Футзал
17-тур
«Қўқон-1912» – «Металлург» – 8:6
Голлар: Ш. Исчанов, М. Рахмонбердиев, А. Тўхтабоев, М. Рахмонбердиев , М. Раҳмонбердиев , М. Рахмонбердиев, О. Ҳолиқов, М. Раҳмонбердиев. – А. Саидахмедов, Ш. Ахмедов, Ш. Мустафоев, Ш. Ахмедов, О. Асамов, С. Маҳмудов.