1-ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ!
the_title()

01.10.2018

Азиз устозлар, меҳридарё муаллимлар! 

Барчангизни  Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Сизларнинг юксак масъулиятли, сермашаққат, айни дамда шарафли касбингиз таҳсинга лойиқ. Шу боис, илму ҳунар ўргатган ҳар бир  устоз ва мураббий доимо эл ардоғидадир.

Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнати учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” ПФК номидан бугунги байрам билан устозларимизни, ўқитувчи ва мураббийларни чин қалбимиздан муборакбод этиб, барчаларига ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимизни изҳор этамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО