02.10.2018
Учрашувни вакилларимиз анча шиддатли тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан вакилларимиз олдинга интилишди. 5-дақиқада жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, меҳмонлар анча фаоллашишди ва дарвозамиз олдида бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди.
Бўлим охирига келиб эса устунлик вакилларимиз томонига ўтди ва футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Лекин танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтириш мақсадида Фирдавс Асадов майдонга туширилди. Фирдавс тайм бошида ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 52-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик. Бироқ иш якуний зарбагача етиб бормади.
70-дақиқада ҳисобни очишга яқин келдик. Муслим Қурбоновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.
75-дақиқада Садиллоев рақибларни алдаб ўтиб, зарба берди. Зиявуддинов ўз ўрнида.
Қолган дақиқаларда томондан шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Айниқса, футболчиларимизда ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Натижада баҳс нурсиз дуранг билан интиҳо топди.
Ёшлар лигаси
25-тур
“Қўқон-1912” – АГМК – 0:0
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Абдурасул Ўринов, Азиз Мелибоев, Шахбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: А. Арутюнов.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 5. Иброҳим Ғофуров, 11. Муслим Қурбонов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 25. Бехруз Садиллоев, 26. Исмоил Толипов, 27. Аюб Абдураҳимов, 70. Сардор Исақов, 98. Савелий Абрамов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Шукур Мўминов, 8. Фирдавс Асадов, 9. Рамз Исақов, 85. Мухсин Баратов, 96. Умид Муҳаммадалиев, 99. Иброҳим Усмонов.
АГМК: 99. Низомиддин Зиявутдинов, 3. Шахбоз Алақулов, 4. Аваз Мамажонов, 6. Фарҳод Имамов, 8. Сардор Абдунабиев, 9. Шерзод Жалолов, 10. Жасур Умаров, 11. Шахбоз Умаров, 14. Достон Бердиқулов, 18. Камрон Абдулҳамидов, 19. Шуҳрат Иноятов.
Захира: 25. Нодир Шабонов, 2. Элдор Бегимов, 7. Маликшоҳ Расулов, 15. Асад Собиров, 17. Лазиз Муҳаммаджонов.