Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қимматли очколар бой берилди
the_title()

03.10.2018

Дастлабки дақиқада ҳар икки жамоа биттадан хавфли вазиятга эга бўлишди. 9-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жавоҳир Сидиқовнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 22-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов томонидан йўлланган зарбани АГМК  дарвозабони аранг қайтарди. 26-дақиқада рақибларимиз Жавоҳир Сидиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима тўпини ижро этиши хавфли вазиятни вужудга келтирди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Ойбек Рустамов боши билан дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
30-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг кутилмаганда берган зарбасидан кейин рақиб посбони қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
41-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозамиздан ўрин олди. 43-дақиқада олмалиқлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Зафар Полвонов дарвозамиз томон чалқанча услубда жуда аниқ ва кучли зарба йўллади. Ўткир Юсупов супер сейв намойиш қилиб, жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.
Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни футболчиларимиз шидатли ҳужумлар остида бошлашди. Бўлим бошида кетма-кет стандарт вазиятларга эга бўлдик. 59-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 65-дақиқада Баҳодир Акрамовнинг боши билан берган зарбасини Абдулов қайтарди. Бу вазиятдан олдин рақиблар гол уришган эди. Ҳакам қоида бузилган деб топди. 70-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасидан кейин рақиб дарвозаси ишғол этилди. 83-дақиқада яхши вазиятга эга бўлдик. Комиловнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
87-дақиқада захирадан майдонга тушган Азамат Исроилов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олди.
Қолган дақиқаларда вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этишларига қарамай, вазиятлардан фойдалана олишмади. Натижада яна қиматли уч очко қўлдан бой берилди.

PEPSI Суперлига
25-тур
“Қўқон-1912” – АГМК – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Равил Шояҳметов, Андрей Цапенко, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Бахтиёр Намозов.
Голлар: Суҳроб Бердиев – 70. – Музаффар Музаффаров – 41, Азамат Исроилов – 87.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 9. Носир Отақўзиев (5. Ғиёс Комилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Говкович (4. Баҳодир Акрамов -62), 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (70. Жасур Ҳакимов – 54).
Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Фирдавс Асадов, 38. Достон Мелиқўзиев, 79. Иқбол Маликжонов.
АГМК: 12. Роман Абдулов, 8. Музаффар Музаффаров, 9. Зафар Полвонов (22. Абдумалик Абдуллаев – 78), 10. Шоҳназар Норбеков (11. Жасур Ҳасанов – 65), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 70. Ойбек Қиличев, 71. Жамшид Ҳасанов (6. Азамат Исроилов – 84), 72. Алишер Саматов.
Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 14. Зоҳир Пиримов, 16. Милош Трифунович, 17. Камолиддин Мурзоев, 99. Низомиддин Зиёвутдинов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО