12.10.2018
“Қўқон-1912” жамоаси Pepsi суперлиганинг навбатдаги тур учрашувини Жиззах шаҳрида, маҳаллий “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.
Жамоамиз учун олдинда турган ҳар бир учрашув жуда муҳим ҳисобланади. Буни яхши ҳис қилиб турган футболчиларимиз машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Мураббийлар штаби эса навбатдаги ўйинларга футболчиларни ҳар томонлама мукаммал тайёрлашга ҳаракат қилмоқдалар. Машғулотларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси таркибига чақирилган дарвозабон Ўткир Юсупов, футболчилар Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ойбек Рустамовлар иштирок этишмаяпти.
Эртага футболчиларимиз назорат ўйинида майдонга тушадилар. Назорат ўйинидаги рақибимиз Олмалиқ шаҳрининг “АГМК” жамоаси бўлади.
“Қўқон-1912” – “АГМК” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини эртага 13 октябрь куни , соат 16-00да Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида бошланади.
Қуйида бугунги машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.