18.10.2018
Ўринбосарларимиз Ёшлар лигаси 26-тур учрашувида Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлишди ва мағлубиятга учрашди.
Ўйинни ҳар икки жамоа вакиллари эҳтиёткорлик билан бошлашди. Шунинг учун дастлабки дақиқаларда хавфли вазиятлар кам содир этилди.
19-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. Мелиқўзиев деярли барча ҳимоячиларни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди. Сўнгги ҳимочи тўпни майдондан чиқариб юборди.
Орадан икки дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Сардор Исақов автогол муаллифи бўлди.
29-дақиқада жиззахликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончаси ичида Иброҳим Ғофуров тўпни қўли билан ўйнагани боис дарвозамизга пенальти белгиланди. Муслимбек Абдуллаев пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Сўғдиёна”нинг икки нафар футболчиси қизил карточка олиб майдонни тарк этганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Ёшлар лигаси
26-тур
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 2:0 (2:0)
Голлар: Сардор Исақов (21 автогол), Муслимбек Абдуллаев (29, пен)
“Сўғдиёна”: Азамат Сойибов, Нодирбек Қўйбоқов, Жасур Уринов (с), Шахбоз Жўрабеков, Мухаммад Яхёев, Ислом Мелибоев, Достон Орипов, Муслимбек Абдуллаев, Жаҳонгир Сафаров, Элёр Собиржонов, Асилбек Обидов.
Захира: Алишер Пирматов, Сирож Мелиев, Сахоб Рашидов, Иззатилла Абдуллаев, Шохжаҳон Ҳасанов, Руслан Мелзиддинов, Ойбек Нурматов.
«Қўқон-1912»: 71. Сарвар Каримов, 8. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 23. Беҳруз Саъдиллоев, 26. Исмоил Толипов, 70. Сардор Исақов, 85. Аюб Абдураҳимов, 98. Савелий Абрамов
Заҳира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Шукур Мўминов, 9. Рамзбек Исақов