Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 27-ўйин арафасида

23.10.2018

Pepsi суперлиганинг 27-туридан ўрин олган вилоят дербисида “Қўқон-1912” ва “Нефтчи”  клублари Қўқонда тўқнаш келишади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

27-учрашув арафасида

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 26 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 19 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Нефтчи” томонида – 69:32. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 60 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 15 очкони қўлга киритган.

Металлург

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

10.05.2018 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:1

26.08.2017 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 3:1

22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1

19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2

20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4

 

Жорий йилдаги тўртинчи учрашув

Ушбу мавсумда бу жамоалар ўзаро учта учрашувни ўтказишга улгуришди. Суперлига доирасидаги Қўқонда ўтган ўйинида дуранг қайд этилган бўлса, Фарғонадаги баҳсда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишган.

DSC_2410 копия

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидаги баҳсда футболчиларимиз ўз майдонларида қўшимча бўлимда киритган гол эвазига ғалаба қозонишганди.

 

Собиқ футболчилар

Ушбу баҳсда ҳар икки жамоа сафида ҳам собиқ клубига қарши майдонга тушадиган футболчилар бор. Хусусан, дарвозабонимиз Ўткир Юсупов олдинги йилларда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган. Носир Отақўзиев ҳам фаолиятининг катта қисмини “Нефтчи”да ўтказган.

photo_2018-08-13_10-37-02

Фарғоналиклар сафида эса бир қатор “Қўқон-1912”нинг собиқ ўйинчилари ҳаракат қилади. Булар – Жалил Кимсанов, Аваз Маматхўжаев, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Достон Турсунов ва Андрей Сидоровлардир.

 

Бошланиш вақтлари

Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 24 октябрь  куни  “Марказий” стадионида соат 18:00да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 15:00да “Марказий” стадионида ўтказилади.

Барча мухлисларимизни жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО