ГОЖКОВИЧНИНГ ГОЛЛАРИ ҒАЛАБАНИ ТАЪМИНЛАДИ

24.10.2018

Бугунги баҳсга бўлган қизиқиш ҳар қачонгиданда юқори бўлаганлиги ҳеч кимга сир эмас. Жамоамиз сўнгги турлари муваффақиятсиз ўтказаётгани боис бугунги беллашувда фақат ғалаба учун майдонга тушишганди. Шу боис илк дақиқалардан вакилларимиз ҳужумга зўр беришди. Бугунги баҳснинг аҳамиятини яхши тушунган мураббийларимиз ҳам биринчи дақиқалардан икки ҳужумчи билан ҳаракат қилишни лозим топишди.
Учрашув бошланишидан олдин шу кунларда оламдан ўтган собиқ футболчилар Аброр Назиров ва Равшан Дўрмоновнинг хотирасига бағишлаб бир дақиқалик сукут сақланди.
Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Кетма-кет ҳужумларимиз тезкор гол урилишига сабаб бўлди. 9-дақиқасида ҳисоб очилди. Дарко Гожкович боши билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Учрашувнинг 12-дақиқасига келиб жамоамизда мажбурий ўзгариш бўлди. Ўйин бошида жароҳат олган Жасур Ҳакимов учрашувни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Баҳодир Акрамов майдонга тушди. 20-дақиқада Игорь Таран ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Бироқ унинг деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Орадан бир дақиқа ўтиб энди Шодиёр Ҳожиматов қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Тайм ўрталарида ўйин асосан майдон марказида кечган бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимиз босимни кучайтиришди ва бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Лекин улардан фойдалана олишмади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 51-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни ошириш имкониятга эга бўлишганди. Суҳроб Бердиевнинг жарима майдончаси яқнидан берган зарбаси ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. 53-дақиқада жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Абдужалилов ўз ўрнида.
65- дақиқадаги жарима тўпи ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятнинг вужудга келишига сабаб бўлди. 71-дақиқада яна бир вазиятга эга бўлдик. Футболчимиз томонидан берилган зарба рақиб дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
75-дақиқада яна ўша Дарко Гожкович ҳаводаги курашда рақибидан устунлик қилиб, иккинчи бор боши билан “Нефтчи” посбонини ожиз қолдирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Аммо улардан фойдалана олишмади.
Шу тариқа, ўринбосарларимиздан кейин асосий таркибимиз ҳам “вилоят дербиси”да ғалаба қозонишди ва очколар сонини учтага кўпайтириб олишди.

Pepsi суперлига
27-тур
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Шавкат Насибуллаев.
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Дарко Гожкович – 9, 75.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 63), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (11. Фирдавс Асадов – 80), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 70. Жасур Ҳакимов (4. Баҳодир Акрамов – 12), 79. Иқбол Маликжонов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 38. Достон Мелиқўзиев, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Саъдиллоев.
“Нефтчи”: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукурали Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов (44. Достон Тошматов – 70), 18. Андрей Сидоров, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 22. Абдужамол Исроилов, 33. Ислом Тошпўлатов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов – 60), 34. Игорь Таран, 40. Бобур Юлдашев, 65. Шодиёр Ҳожиматов, 95. Достон Турсунов (7. Мурод Бобожонов – 78).
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 10. Анвар Бердиев, 15. Дилёрбек Ирматов, 35. Достон Абдураҳмонов, 64. Миржамол Неъматов, 90. Ислом Каримов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО