Нўъмон Ҳасанов: “Бугунги ғалаба бутун Қўқон халқининг ғалабаси”

24.10.2018

Pepsi суперлига 27-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинидан кейинги матбуот анжуманинг икикинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

-Бугунги ғалаба бутун Қўқон халқининг ғалабаси деб биламан. Бугун мухлисларимиз бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Қўқонликларга қувонч бахш этишни мақсад қилганмиз. Ўзим ҳам қўқонликман ва бу ерда футболни қанчалик яхши кўришларини биламан.

Бугунги ғалаба мен учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби бугун турмуш ўртоғимнинг туғилган куни. Бу ғалаба турмуш ўртоғимга энг яхши совға бўлди.

Стандартлар устида кўп ишлаймиз. Мана натижаси бугунги ўйинда билинди. Дарко Гожковичнинг бугун омади келди. У яна голлар уришини тилаб қоламан. Таркиб борасида ҳам бироз муаммога дуч келяпмиз. Жасур Ҳакимовнинг кутилмаганда жароҳат олгани режаларимизни ўзгартириб қўйди.
Биринчи бўлимда “Нефтчи”да ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Иккинчи таймда эса рақибга имкон қолдирмадик.

Жамоада ким мураббйи бўлиб ишлашидан қаътий назар мухлисларимиз жамоамни доимо қўллаб-қувватлашларини истайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО